Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёрдагидан 30 баробаргача ортгани маълум қилинди
4 ноябрь кечасида Тошкент ҳавосида чанг миқдори белгиланган миқдордагидан 30 баробаргача ортган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзгидромет” матбуот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева маълум қилди.
«Ўзгидромет» кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган.
«Ўзгидромет»нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини ифлослантирувчи моддалар таҳлилини юритувчи автоматик стационар кузатув постларида чанг миқдори кескин кўтарила бошлаган. Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилган.
Маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдорининг пасайиш тенденцияси кузатилган ва бу давр оралиғида чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баробар юқорилиги сақланиб қолмоқда.
Таъкидланишича, «Ўзгидромет» томонидан олиб борилаёган кузатишлар давомийлиги (150 йил) натижасида бундай ҳолат илгари кузатилмаган. Республика ҳудудларида кескин шамоллар натижасида иқлим шароитларидан келиб чиқиб, чанг-ғубор ҳодисалари кузатилган ҳамда ушбу жараёнлар шамол тўхташи билан 15-20 дақиқа вақт оралиғида тарқалган.
Республика ҳудудида 12 ноябрь кунига қадар ёғингарчиликлар (жанубий вилоятлардан ташқари) кузатилмаслиги турли хил иқлимий модель, сунъий йўлдошлардан олинаётган реал вақтдаги тасвирлар, ер усти ва атмосфера қатламларидаги об-ҳаво хариталари таҳлили асосида мутахассислар томонидан порогноз қилинмоқда. Мутахассислар таҳлилига кўра, атмосфера ҳавосида чанг-ғуборларнинг яқин кунлар ичида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
14:24 / 22.01.2025
23 январ куни ҳарорат пасайиши кутилмоқда
16:39 / 21.01.2025
22 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
14:09 / 20.01.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор бўлиши кутилмоқда
11:30 / 18.01.2025