Водийнинг дов-дарахтлари, дарёлари, қир-адирлари кузакда ўзгача чирой касб этади. Фаолиятимиз юзасидан ҳар куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини кезиб, доимий ҳамроҳимиз бўлган фотокамера билан гўзал водий табиати, одамларини йўл-йўлакай суратларга тушириб борамиз. Охирги икки ой давоми бисотимизда анча чиройли тасвирлар тўпланди. Бетакрор куз манзараларини сизга тақдим этишни мақсад қилдик.

Олтинкўл. Оқтепа қишлоғи. Ғўзапоя йиғиштираётган оила / Фото: Kun.uz
Наманган. Уйчи йўлларида ака-ука оқсоқоллар / Фото: Kun.uz
Андижон. Фарғона канали атрофига экилган тераклар куз либосида / Фото: Kun.uz
Андижон. Шаҳрихон йўлида / Фото: Kun.uz
Андижон. Шаҳрихонда ғўзапоя юклаган трактор / Фото: Kun.uz
Қува. Ўрикзордаги болалар / Фото: Kun.uz
Қува. Кўмир савдоси / Фото: Kun.uz
Қува йўлида анорлар / Фото: Kun.uz
Шаҳрихон йўлида ошқовоқлар савдоси / Фото: Kun.uz
 Фарғона тумани йўлларидаги боғлар / Фото: Kun.uz