Инновация вазирлиги: Тошкентдаги чанг таркибида инсон учун хавфли моддалар йўқ
Чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир, дея маълум қилди Инновацион ривожланиш вазирлиги. Қайд этилишича, чанг таркибида оғир металлар, тузлар ва инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар йўқлиги аниқланган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти олимлари Тошкентдаги чанг бўрондан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқди.
Вазирлик ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, чанг таҳлили учун намуналар Олмазор тумани “Беруний” метро бекати ва Мирзо Улуғбек туманининг Академиклар шаҳарчаси ҳудудларидан олинган.
Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 микрометрдан 1 микрометргача бўлган турли масштабларда олинди. Намуналар SEM – EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди. Ускуналар иши Data Collector дастури ёрдамида назорат қилинган.
Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.
2021 йил 5 ноябрдаги чанг намуналари 42 турдаги пестицидларга газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинганда намуналарда пестицидлар мавжуд эмаслиги аниқланди. Таҳлил маълумотлари чанг таркибида туз ҳам меъёрда эканини кўрсатди.
Чанг намуналарида рН ўлчови чанг эриганида ишқорий хусусиятларини кўрсатди. Намуналар таҳлили улар табиатига кўра стандарт чанг эканлигини кўрсатди. Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас”, – дейилади расмий маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь кечасида Тошкент ҳавосида чанг миқдори белгиланган миқдордагидан 30 баробаргача ортгани хабар қилинганди. Ноқулай об-ҳаво таъсирида биргина 4 ноябр кунининг ўзида пойтахтда 678 киши нафас қисиши туфайли “Тез ёрдам” чақирган.
Бугун, 9 ноябр куни “Ўзгидромет” 1-6 ноябр кунлари Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосининг сифати тўғрисида ахборот берди.
13та стационар постда олиб борилган кузатувларда аниқланишича, шаҳар бўйича ушбу даврда суткалик рухсат этилган меъёрларнинг азот диоксиди 1,3 марта; чанг бўйича 11,4 марта бўйича ва фенол бўйича 2,0 марта ортгани қайд этилган. Бошқа ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
16:18 / 22.01.2025
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
20:20 / 21.01.2025
Тошкентда «Газел» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025