Ноябрь ойининг охири - бу Magic Weekend’да узоқ кутилган чегирмалар вақти. 26 дан 28 ноябргача бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг иккита йирик савдо-кўнгилочар марказида Magic Weekend акцияси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда The Tower MMG бошқарув компанияси.

Magic Weekend – бу халқаро «чёрная пятница» нинг маҳаллий аналоги бўлиб, унда дўконларда нархлар минимум нуқтасига тушади, чегирмалар эса 80% гача етади.

Фото: ДЕПО/Riviera Mall

Яқинда очилган пойтахтнинг энг йирик савдо-кўнгилочар маркази ДЕПО Mall’да акция илк марта бўлади. Riviera Mall’да эса «сеҳрли жума» яхши анъанага айланиб улгурган ва қаторасига иккинчи йил бўлмоқда. Акция уч кун давом этади ва максимал миқдорда савдо нуқталарини қамраб олади. Тежамкорликни севувчилар барча керакли нарсаларни - кийим-кечакдан тортиб то техникагача арзонлаштирилган нархларда харид қилишлари мумкин. Шундай қилиб, шопоголиклар орасида машҳур бўлган Magic Friday акциясини Magic Weekend деб аташ ҳаққоний бўлади, ахир чегирмалар фақатгина жума куни билан чекланиб қолмайди, балки бутун дам олиш кунларида ҳам давом этади.

Жума куни тонгдан Riviera Mall ва янги ДЕПО Mall’да жойлашган 100 дан ортиқ дўконлар арзонлаштирилган сотувларни амалга оширишади. Magic Weekend’да иккала савдо-кўнгилочар марказида ҳам филиаллари мавжуд бўлган Макро супермаркетлар тармоғи ҳам иштирок этади. Ретейлер турли маҳсулот гуруҳлари учун 20% дан бошлаб чегирмаларни тақдим этади.

Фото: ДЕПО/Riviera Mall

Кийим-кечак, оёқ кийимлар ва аксессуарлар брендлари орасида маҳаллий брендлар билан бир қаторда Calvin Klein, Lacoste, Tommy Hilfiger, Levi’s, Liu•Jo, Mayoral, United Colors Of Benetton, U.S. Polo ASSN, Gant, Armani Exchange, Colin’s, Bata, Okaidi, Yves Rocher, Keally, LC Waikiki каби френчайзинг дўконлар ҳам нархларни туширади. Олдинда турган янги йил байрамларида шаҳар аҳолиси учун энг кераклиси, сифатли устки кийим, мавқейингизни белгилаб берувчи костюмлар, бежирим кўйлаклар, аёллар нафис либослари.

Фуд-кортда ҳам чегирмалар кутилмоқда. Баъзи брендлар менюга чегирмалар тақдим этса, бошқалари эса махсус «сеҳрли» сетлар тайёрлаб қўйишади.

ДЕПО Mall’да «орзуга эришиш учун олға» акцияси бўйича автомобиль ютиб олиш имконияти харидларингизга ёқимли бонус бўлади. Акцияда иштирок этиш учун 100 000 сўмдан ортиқ суммага харидни амалга ошириш ва чекни рўйхатдан ўтиш пештахтасида рўйхатдан ўтказиш зарур.