Поп туман ҳокими қарорларига ишониб, узоқ йиллар давомида обод қилинган ушбу маскан туман ҳокимининг аввалги қарорларини бекор қилиши натижасида бузилиш хавфи остида қолди.
Кейинчалик Поп туман маъмурий суди “Бургут” масканини бузиш ҳақидаги ҳоким қарорини бекор қилди.
Поп туман ҳокимлиги курашдан чиққанидан сўнг, “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Бургут” масканини буздириш ҳаракатига тушиб қолади.
Хусусан, “Қамчиқавтойўл” Норин туман маъмурий судига шикоят билан мурожаат қилиб, Поп туман ҳокимлигига нисбатан ҳокимнинг 2016 йил 25 октябрдаги 1803-сонли, 2018 йил 10 декабрдаги 2425-сонли, 2019 йил 14 сентябрдаги 4526-сонли ҳамда 2019 йил 18 декабрдаги 4966-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўрайди.
“Қамчиқавтойўл” судда Поп туман ҳокимининг тадбиркорга ер ажратиш бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли “Автомобил йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига зид равишда қабул қилинганини, йўл четидаги қурилишлар автомобил йўлининг меъёрий норма ва қоидаларига номувофиқ тарзда қурилганини билдиради.
Норин туман маъмурий судининг 2020 йил 24 декабрги ҳал қилув қарори билан аризачи “Қамчиқавтойўл” шикояти рад қилинади. Суд бунга асос сифатида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 186-моддасида белгиланган судга мурожаат қилиш учун 3 ойлик муддатни узрли сабабларсиз ўтказиб юборганини келтиради.
“Қамчиқавтойўл”нинг апелляция шикояти ҳам Наманган вилоят маъмурий судининг 2021 йил 17 март кунги қарори билан қаноатлантиришдан рад этилади.
Шундан сўнг, “Қамчиқавтойўл” Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилади.
Буни қарангки, Олий судда 8 ноябр куни бўлиб ўтган суд мажлисида қуйи инстанция судларининг қарорлари бекор қилиниб, тадбиркорнинг зарарига ишлайдиган қарор қабул қилинди.
Судни бевосита кузатган жамоатчилик вакиллари Олий суднинг қарорига қўшилмаслигини билдирди. Хусусан, ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев давлат ташкилотлари фойдасига келганда сўзсиз ишлайдиган даъво муддатлари тадбиркорга келганда ишламай қолганини афсус билан















