Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жамоатчилик палатаси ва Адлия вазирлигининг волонтёрларни ҳисобга олиш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари волонтёрлик фаолияти орқали самарали ва тежамкор шаклда бажарилишини таъминлашнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон ёшлар портали негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи волонтёрлар платформасини ишга тушириш чораларини кўради:
- волонтёрлар ва ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларни ташкил этувчиларни ҳисобга олиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, хусусий секторнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлари, лойиҳалари ва акцияларини ҳисобга олиш;
- волонтёрларни ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиши учун рўйхатдан ўтказиш;
- волонтёрларнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялардаги иштирокини, шунингдек, давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даврини қайд этиб бориш.
Волонтёрларни келажакда ишга қабул қилишда уларнинг волонтёрлик фаолиятида орттирган иш тажрибаси ва кўникмалари ҳақида иш берувчилар маълумотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини волонтёрлар платформаси билан интеграция қилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари томонидан бир ой муддатда амалга оширишга волонтёрлар жалб этиладиган давлат органининг вазифа ва функциялари рўйхати тасдиқланади;
- давлат органлари ҳузурида ушбу давлат органларининг фаолиятини самарали ва тежамкор шаклда амалга оширишга кўмаклашувчи волонтёрлик гуруҳлари тузилади;
- давлат органлари ҳузурида тузиладиган волонтёрлик гуруҳларига волонтёрлар ушбу давлат органларида ташкил этиладиган комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади;















