Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар пора билан ушланди
Андижон вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи Қ. исмли шахс пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатни тасдиқлади.
“12 ноябрь куни тахминан соат 23:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дея Kun.uz'га маълум қилди бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Қўлга олинган прокуратура ходими ҳокимнинг жияни экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмади.
Аввалроқ ДХХ Жиззах вилоятида туман прокурорини 2 минг доллар пора билан, Самарқанд вилоятида туман прокурори ўринбосарини 10 минг доллар пора билан қўлга олганди. Сентябр ойида жамоатчиликка очиқланган бу ҳолатлар айнан қайси туманларда рўй бергани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
19:25 / 23.11.2024
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
19:15 / 23.11.2024
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
16:53 / 22.11.2024