Жамият | 14:05 / 14.11.2021
25117
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ўзбекистонликлар экани тасдиқланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва областидаги ёнғинда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Фото: Россия ФВВнинг Москва области бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати

Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда 13 ноябрда содир бўлган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлгани 2 киши жароҳат олгани, улар ўзбекистонлик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу хабарни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Москва шаҳридаги ваколатхона ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатди.

Ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.

Ҳозирда вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилган ва уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (1969 йилда туғилган Ш.А., 1998 йилда туғилган Э.У., 1987 йилда туғилган Ш.К. ва 1998 йилда туғилган А.Р.) экани аниқланган.

«Ушбу ҳолат назоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда», дейилган агентлик хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид