Дубайдаги кўргазмада Ўзбекистоннинг кенг кўламли маданий дастури тақдим этилмоқда
27 ноябрь куни Dubai Opera ижро санъати марказида “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балетининг халқаро премьераси бўлиб ўтади.
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг миллий павильони фаолият кўрсатмоқда. Унда республиканинг сўнгги йиллардаги илм-фан ва иқтисодий ютуқлари, маданий мероси ва туризм салоҳияти, шунингдек, мамлакатни ривожлантириш режаси, инвестициявий имкониятлари халқаро жамоатчиликка намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мазкур кўргазмадаги Ўзбекистон павильони маданий дастурининг расмий ҳамкори ҳисобланади.
Жамғарма 6 ой давом этадиган кўргазмада Ўзбекистон миллий павильони билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб этишга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.
Жумладан, 27 ноябрь куни Dubai Opera ижро санъати марказида “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балетининг халқаро премьераси бўлиб ўтади.
Унда Хоразм рақси ўзбек халқининг ўзига хос анъаналарини ўз ичига олган мутлақо янгича талқинда намойиш этилади. Ўзбекистоннинг энг машҳур рақси тарихи ва маданий мероси илк бор Dubai Opera ижро санъати марказида халқаро аудитория эътиборига ҳавола қилинади.
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижросида хореограф Раймонд Ребек саҳналаштирган спектакль премьераси 5 сентябрь куни ЮНEСКО шафелигида Тошкентда бўлиб ўтган ва томошабинлар ҳайратига ҳамда профессионал санъат ҳамжамиятининг юксак баҳосига сазовор бўлган.
2019 йил 12 декабрида ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси “Лазги”ни Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритган.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон «ЭКСПО-2020» кўргазмаси 2022 йилнинг 31 мартигача ўтказилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

18:35 / 18.03.2025
Олмаотада «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» ўзбек балети намойиш этилди

11:18 / 25.02.2025