Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ойда энг кўп эгизаклар қайси вилоятда туғилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 13 792 нафар эгизаклар туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикада 13 792 нафар эгизаклар туғилган.
Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь-сентябрь ойларида) бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 1740 нафар. Кейинги ўринлардан Андижон вилояти (1428 нафар) ва Қашқадарё вилояти (1402 нафар) жой олди.
Қолган ҳудудларда эгиз туғилганлар сони қуйидагича кўриниш олди:
- Фарғона вилояти – 1204 нафар;
- Наманган вилояти – 1158 нафар;
- Тошкент вилояти – 1149 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1109 нафар;
- Тошкент шаҳри – 1000 нафар;
- Бухоро вилояти – 740 нафар;
- Хоразм вилояти – 691 нафар;
- Жиззах вилояти – 648 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 630 нафар;
- Навоий вилояти – 479 нафар;
- Сирдарё вилояти – 414 нафар.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026