Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда яна бир туман прокурори ўринбосари 8 минг доллар пора билан қўлга тушди
Фото: Kun.uz
Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурори ўринбосари ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 8 минг доллар пора олаётган вақтга қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатни тасдиқлади.
«15 ноябрь куни тахминан соат 16.30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8.000 АКШ доллари олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дея Кун.уз'га маълум қилди бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Бир неча кун аввал Андижон вилояти прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 15 000 АҚШ доллари олган вақтда қўлга олингани хабар берилган эди.
Шунингдек, ДХХ Жиззах вилоятида туман прокурорини 2 минг доллар пора билан, Самарқанд вилоятида туман прокурори ўринбосарини 10 минг доллар пора билан қўлга олганди.
Сентябрь ойида жамоатчиликка очиқланган бу ҳолатлар айнан қайси туманларда рўй бергани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026