Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,6 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг почта орқали яширинча олиб кирилишига чек қўйилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринишлардан бирини фош қилди.
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Хориждан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган 3 дона почта жўнатмасида аслида ҳужжатларга мувофиқ жами 74 дона оддий бижутерия ва қўл соатлари бўлиши лозим эди.
Аммо, жўнатмалар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ундаги тақинчоқлар қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ишланган заргарлик буюмлари эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда 3 та почта жўнатмасида жаҳонга машҳур нуфузли бренднинг тилладан ишланган 664,7 гр оғирликдаги 58 дона заргарлик буюмлари, шунингдек 26 дона қўл соатлари тўхтатиб қолинди. Мазкур тақинчоқ ва соатларнинг аксарияти эса қимматбаҳо олмос тошлари билан безалган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу заргарлик буюмларининг умумий қиймати 1 млрд 593 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026