Ўзбекистон | 14:37 / 17.11.2021
3329
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев шу йил охиригача Қозоғистонга боради

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарларининг суҳбатида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча йўналишлари бўйича янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

«Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилди», — дейилади хабарда. 

Шунингдек, кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида суҳбатдошлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришгани маълум бўлди.

«Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак музокараларни юқори даражада мазмунли ўтишини таъминлаш вазифаси топширилди», — дея хулоса қилинган Оқўрда хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид