Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310 сонли “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670 сон “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ҳамда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Фото: Тошкент фармацевтика институти
Фото: Тошкент фармацевтика институти

Анжуман Тошкент фармацевтика институти ректори, т.ф.д. Камал Саидакбарович Ризаев, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, т.ф.д., профессор, Амрилло Шодиевич Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Ҳикматович Кариев, Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети ректори фарм. ф.д., профессор Игор Анатолевич Наркевич, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, к.ф.д., академик Шавкат Исмаилович Салиҳов, Харков Миллий фармацевтика университети ректори фарм.ф.д., профессор Алла Анатолиевна Котвитска, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори т.ф.д., профессор Шомансур Шоҳсаидович Сагдуллаев, Будапешт “Labmagister Training and Science” ОАЖ Бош директори, др. Эндре Микуснинг қутлов кириш сўзлари билан очилди.

Фото: Тошкент фармацевтика институти

Конференция давомида Ўзбекистон, Россия, Украина, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Венгрия, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон каби мамлакатлар нуфузли олийгоҳларининг 120дан ортиқ профессори томонидан қуйидаги мавзуларда пленар, секцион ва деворий маърузалар амалга оширилмоқда:

  • Фармацевтик таълим соҳасидаги ислоҳот, ютуқлар, муаммолар, келажак режалари;
  • Саноат фармациясидаги долзарб муаммолар;
  • Фармация маркетинг ва менежмент, миллий дори сиёсатининг устувор     йўналишлари;
  • Дори воситалари сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификатлаш;
  • Янги дори воситаларини яратиш;