Ўзбекистон | 08:54 / 20.11.2021
1867
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 1 700 доллар эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бухорода ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро С.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 700 АҚШ доллари сўраган. У келишилган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Олдинроқ 2 000 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланганди.

Мавзуга оид