Адлия вазирлиги хабарига кўра, институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.
Шунингдек, институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.
Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш институт томонидан амалга оширилади.
Институт директори адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.
















