Ўзбекистон | 17:16 / 22.11.2021
2918
1 дақиқада ўқилади

Салвадорда дунёдаги биринчи криптовалютали шаҳар қурилади

Сентябрда Салвадор биткойнни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

Фото: Reuters

Салвадор дунёдаги биринчи криптовалютали шаҳар қуриш учун биткойн-облигациялар чиқаради. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле эълон қилди деб хабар берди Reuters.

Шаҳар Биткойн Сити деб номланади, у Ла-Юнион регионида бунёд этилади.

Режага кўра, шаҳар вулқондан геотермал энергия олади, унинг аҳолиси эса қўшимча қиймат солиғидан бошқа барча солиқлардан озод бўлади. 

Букеленинг қўшимча қилишича, Салвадор 2022 йилда дастлабки биткойн-облигациялар чиқаришни режалаштирган.

Сентябрда Салвадор биткойнни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди ва криптовалюта сотиб олишни бошлади.

Экспертларнинг фикрича, криптовалютадан фойдаланиш салвадорликларга меҳнат мигрантларининг хориждан пул ўтказишдаги комиссион харажатларида 400 млн долларгача тежашларига имкон беради,

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид