Ўзбекистон | 10:56 / 23.11.2021
8219
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида FacePay тизими синов тариқасида ишга туширилди

Тошкент метросида йўл ҳақини инсон юзи орқали тўлаш имконини берувчи FacePay тизими пайдо бўлди.

Скриншот / Ўзбекистон24

Метрополитеннинг Буюк ипак йўли бекатида синов тариқасида ишга туширилган FacePay қурилмасида йўловчи валидаторга қараса етарли - йўл ҳақи банк картасидан автоматик тарзда ечиб олинади.

Маълумотларга кўра, агар ушбу амалиёт ўзини оқласа, тизим нафақат метро, балки тез орада автобус ва йўналишли маршруткаларда ҳам йўлга қўйилиши мумкин.

Ягона портал ахборотига кўра, жорий йилда жамоат транспортида айрим банк карталари орқали ҳам йўл ҳақи тўлаш имконияти яратилди. Халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонга келаётганлар Viza, Mastercard, UnionPay, “Мир” карталари орқали жамоат транспортида тўловларни амалга ошириши мумкин бўлди.

Мавзуга оид