Келаси бир неча ой давомида Германияда эмланиш ёки касалликни бошдан ўтказиш ҳисобига иммунитетга эга бўлмаган кўпчилик ўлим хавфи остида.
Бу ҳақда Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан 22 ноябрь куни маълум қилди. “Эҳтимол, қиш фасли якунига келиб, Германияда деярли ҳамма вакцина олади, касал бўлиб тузалади ёки вафот этади”, дея маълум қилди Шпан коронавируснинг дельта штамми тарқалиши ҳақида гапираркан.

Австрия мажбурий эмланишни жорий этмоқчи. Германия ҳам шу ҳақида ўйлаяпти
Шпан ўзини мажбурий эмлаш душмани деб атади (қўшни Австрияда шунга ўхшаш чораларни жорий этиш режаси эълон қилингач, Германияда бу кенг муҳокама қилина бошлади). Бироқ эмланиш – Германия аҳолисининг “бурчи” эканини маълум қилди. Матбуот анжуманида вазирнинг ёнида ўтирган Шарите шифохонаси профессори Ляйф Эрик Зандер ўз фикрини янада очиқ баён этди: “Ҳамма вакцина олиши керак, ўзга танлов йўқ”.
Соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжуманидан кейин Focus немис журналида “Агар Йенс Шпанни эътибор билан тингласангиз, мажбурий эмланиш қанчалик яқин эканини сезасиз”, сарлавҳаси остида материал чоп этилди. Умуман олганда, дейилади мақолада, яқинда Германия канцлери лавозимини тарк этадиган Ангела Меркель мажбурий эмланиш қарорини унинг вориси томонидан тузиладиган янги ҳукумат қабул қилишини очиқ баён этди.
Немислар Pfizer/BioNTech вакцинасига кўпроқ ишонишади. Улар шу даражада машҳурки, расмийлар унинг ҳар бир врачга тўғри келувчи миқдорини чеклашган.
Расмий маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозасини аҳолининг 71 фоизи олган
















