Жамият | 15:57 / 24.11.2021
912
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 480 қути пиротехника воситалари ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қарши шаҳрида жами қиймати 14,4 миллион сўм бўлган 480 қути пиротехника воситалари ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 ноябр куни соат 18:30 ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, Қарши шаҳри Марказий буюм бозори орқа томонида кетаётган Ш.Д тўхтатилиб, қўлидаги картон қути кўздан кечирилганда унда “Британик” ёзувли пиротехника воситалари борлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг фуқаро Ш.Д.га тегишли пиротехника воситалари холислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилганида умумий қиймати 14,4 миллион сўм бўлган 480 қутидан иборат “Британик” ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Пиротехника воситалари қонуний қарор қабул қилингунга қадар тегишли тартибда вақтинчалик сақловга олинган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид