Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемалалик мигрант АҚШга самолётнинг шасси қисмида учиб келди
Гватемала фуқароси АҚШнинг Майами шаҳрига Boeing 737-800 самолётининг шасси бўлмасига яширинган ҳолда учиб келди. Парвоз 3 соатга яқин давом этган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Видеодан кадр
Маълумотларга кўра, воқеа 27 ноябрда юз берган. 26 ёшли мигрант аэропортнинг учиш-қўниш йўлагига яширинча ўтиб, самолётни парвозга тайёрлаш вақтида унинг шасси бўлмасига яшириниб олган.
Ноодатий йўловчи АҚШга келгандан кейин чегарачилар томонидан ушланган. Маълумотларга кўра, унга хавфли парвоз вақтида шикаст етмаган. Эркак текширувдан ўтказиш учун тиббий муассасага етказилган.
Август ойида Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллагандан кейин Кобул аэропортидан эвакуация вақтида бир қанча афғонистонликлар AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ёки корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олишмаган ва натижада катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлишган.
Жумладан, Кобулдан АҚШга келган С-17 ҳарбий-транспорт самолёти шасси қисмида жасад топилган. Кейинроқ ушбу жасад футбол бўйича Афғонистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Закий Анварийга тегишли экани аниқланган.
Мавзуга оид
22:53 / 27.02.2026
«Мен ҳеч нарсани кўрмадим, ёмон иш қилмадим» - Билл Клинтон Эпштейн иши бўйича баёнот берди
14:49 / 27.02.2026
Axios: Зеленский РФ билан урушни йил охиригача тугатишга умид қилмоқда
14:22 / 27.02.2026
Эпштейн иши: Давосдаги форум раҳбари истеъфога чиқди
14:19 / 27.02.2026