Ўзбекистон | 08:21 / 30.11.2021
8357
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган:

  • Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси;
  • 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;
  • 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепция, Стратегия ва “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан масъулият жамоат хавфсизлигини таъминловчи давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилди.

Концепция ва Стратегияни босқичма-босқич амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:

  • Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) – 2023-2025 йилларда ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди ҳамда ижросини қатъий назоратга олади;
  • Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши (В.Маҳмудов) – ҳар ярим йилда давлат органлари раҳбарларининг “Йўл харитаси” ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли чора-тадбирлар дастурлари ижроси, шу жумладан, мазкур дастурларнинг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Мавзуга оид