«O‘zbegim» турар жой мажмуаси Яккасарой туманининг Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасида жойлашган. Мажмуа турли баландликдаги 7 та бинони ўз ичига олиб (10 дан 14 қаватгача) 1,2 гектар майдонда жойлашган.

У меъморчиликнинг шарқона услуби, нафис кўриниши, қулай жойлашуви, яхши ривожланган инфратузилмаси ва юқори сифатли қурилиш материалларини ўзида мужассам этган. Турар жой мажмуаси яқинида NEXT савдо маркази, Сеул миллий боғи, Халқлар Дўстлиги боғи (собиқ Бобур боғи), дўконлар, ресторанлар, тиббиёт ва таълим муассасалари, яқин келажакда эса Тўқимачилик фабрикаси ўрнида Day and Night бизнес маркази жойлашади, шунингдек, янги савдо ва маданият марказлари қурилади.

Мажмуа 63 дан 116 квадрат метргача бўлган турли хил режали хонадонлар билан харидорларни хурсанд қилиши мумкин. Ижара бизнеси эгалари кичик бир хонали хонадонларга қизиқишади. Катта оила учун эса, кенг уч хонали хонадонлар мос келади. Биринчи қаватлар тижорат майдонларидан ташкил топган бўлиб, бу келажакка катта сармоя киритиш учун ажойиб имкониятдир. Хонадонлар 3 хил ҳолатда топширилади: қоралама пардоз, яхшиланган қоралама пардоз ва тайёр таъмирланган ҳолатда.

Мажмуа ҳудудида фарзандларингизни ўйин майдончасида ўйнашига бемалол рухсат берасиз, бегона одамлардан қўрқмайсиз, кечқурун сайр қиласиз ва мулкингиз хавфсизлиги ҳақида қайғурмайсиз. Видеокузатув тизими ва ҳудудни қўриқлаш 24/7 ишлайди.

«O‘zbegim» турар жой мажмуаси кўп ўринли кенг ерости автотураргоҳи ҳамда қуввати 1000 кг гача замонавий ва қулай Финландияда ишлаб чиқарилган KONE лифтлари билан жиҳозланган.
Бизнинг мажмуамизда хонадон харид қилиш, ёш оилага биргаликда ҳаётни бошлашни ёки кўпайишни режалаштираётган оилалар учун ажойиб ечим бўлади.
«O‘zbegim» турар жой мажмуасидаги хонадонда янги ҳаёт бошланг!















