Ўзбекистон | 16:56 / 07.06.2023
11010
2 дақиқада ўқилади

O‘zbegim Development компаниясининг янги Shoshkent турар жой мажмуаси сотув офиси очилди

Фото: O‘zbegim Developement

3 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида O‘zbegim Development компаниясига қарашли янги Shoshkent турар жой мажмуаси сотув офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда замонавий, барча қулайликларга эга уйлар қурилишига кўп йиллардан бери ҳисса қўшаётган O‘zbegim Development компанияси пойтахт аҳолиси учун севимли манзилга айланаётган уйлар барпо этиб келмоқда. Компания ўзининг яна бир янги лойиҳаси - Shoshkent турар жой мажмуасининг сотув офисини очди.

Shoshkent турар жой мажмуаси 14 қаватли 4 та блокдан иборат. Турар жой мажмуаси инфратузилмаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнес зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган.

Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55 метр квадратдан 113 метр квадратгача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади. Энг асосийси сўнгги вақтларда барча мегаполисларда бўлгани каби Тошкентда ҳам муаммога айланиб бораётган автотураргоҳ масаласи олдиндан ҳал қилиб қўйилган. Shoshkent турар жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлиб, бу аҳолига машиналарини хавфсиз ва ортиқча муаммосиз жойлаштириш имконини беради.

Тадбирни Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов очиб бериб, Shoshkent турар жой мажмуаси Тошкентдаги яна қулай шароитларга эга севимли маскан бўлишига ишонч билдирди ва компания фаолиятига омадлар тилади.

Тадбир қатнашчиларига лойиҳа таъсисчилари Оллоҳёр Абдуғаффоров ва Бахтиёр Тўхтаев ушбу мажмуанинг қурилиши, лойиҳа ва режалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Ижтимоий тармоқда саҳифалар:

Веб-сайт : http://www.uzd.uz

E-mail : ozbegimuzb@gmail.com

Telegram-канал : https://t.me/Solidity_Group

YouTube канал : https://www.youtube.com/channel/UCJJaHsqOT-SAUuMo_wFoDbg

Facebook : https://www.facebook.com/UzbegimDevelopment

Instagram : https://instagram.com/uzbegimdevelopment?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Реклама 

Мавзуга оид