Жамият | 14:30 / 01.12.2021
11715
1 дақиқада ўқилади

ССВ: Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди

Фото: Kun.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда «омикрон» туфайли жорий этилган навбатдаги чеклов чоралари тўғрисида маълумот берди. 

«Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавируснинг «омикрон» штамми сабаб 10та давлат билан авиақатновларни вақтинча тўхтатади. Шунингдек, 11 давлатдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчилар 10 кун муддатга мажбурий карантинга юборилади.

Мавзуга оид