Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга картошка асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум бўлди
Картошка импорти қарийб 103 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 44,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 389,5 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 103 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон – 128 минг тонна;
- Эрон – 127 минг тонна;
- Покистон – 100 минг тонна;
- Қирғизистон – 19 минг тонна;
- Нидерландия – 11 минг тонна;
- Россия – 4,4 минг тонна;
- Франция – 616 тонна;
- Афғонистон – 374,6 тонна;
- Германия – 66,3 тонна.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
10:59 / 10.04.2026