Ўзбекистон | 09:30 / 04.12.2021
5283
1 дақиқада ўқилади

Шерободда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди

Шеробод туманида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ҳамда “М-Фактор” ҳамкорлигида “Бизнес марафон” бўлиб ўтди.

Фото: Шеробод туман ҳокимлиги

Тадбирда тумандаги ўттизта маҳалладан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 300 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди. Ёшлар соҳада етарлича тажрибага эга бўлган тадбиркорлардан керакли маслаҳатларни олди. Учрашувда ёшлар нафақат ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, балки таклиф ва лойиҳаларини ҳам маълум қилди.

Масалан, учрашувда Боғиобод маҳалласидан Баҳром Худойқулов сўзга чиқиб, ўқув марказ ва курсларини қай тартибда ривожлантиришга доир таклифини билдирди.

Фото: Шеробод туман ҳокимлиги
Фото: Шеробод туман ҳокимлиги

“Бизнес марафон”да савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва саноат, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ўндан ортиқ ёшлар сўзга чиқди.

Фото: Шеробод туман ҳокимлиги
Фото: Шеробод туман ҳокимлиги

Тадбирда бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга кўмаклашиш имконияти ортиши эътироф этилди.

Шеробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид