Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ўқувчиларга берилган совғалар қайтариб олингани айтилди. Вилоят ХТБ буни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун ўқувчиларга совға бериб кейин қайтариб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ХТБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилган.
Тақдирлаш маросимида ўқувчиларга мусиқа жиҳозлари берилган ва улар тегишли Низом талаблари асосида топширилган.
Қайд этилишича, ўқувчиларга топширилган мусиқа асбоблари ўрнатилган қонуний тартиб асосида мактаб балансига кирим қилинган. Ҳозирда ундан барча умумтаълим мактаб ўқувчилари фойдаланиб келмоқда.
«Англашимиз лозимки, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ва Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун мусиқа асбоблари ёки совғаларни бериб сўнгра уни қайтариб олган мазмунидаги мурожаат ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
10:22 / 06.03.2026