Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги портлашда ҳалок бўлган иккинчи фуқаро жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун эрта тонгда «Инденим» савдо марказида рўй берган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида юзага келган вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилганда ҳалок бўлган иккинчи фуқаронинг жасади топилган.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 03:57да Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.
Аввалроқ, Деновдаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлгани аниқланганди.














