Путин ва Байден ўртасидаги суҳбат тафсилотлари маълум қилинди
Икки давлат раҳбарлари Украинадаги инқироз ва 2015 йилдаги Минск келишувлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
Кремль Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида ўтказилган видеомулоқот тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари Украинадаги инқироз ва 2015 йилдаги Минск келишувларининг бажарилишида силжиш йўқлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
«Путин Киевнинг келишувларни бажармаётгани ва Украинанинг Донбассдаги иғвогарона ҳаракатларини таъкидлади. Бунга жавобан Байден Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинидаги «хатарли» ҳаракати ва вазият кескинлашган тақдирда АҚШ ва унинг шериклари жорий этадиган санкциялар ҳақида маълум қилди», дейилади хабарда.
Хабарга кўра, Россия президенти «айнан НАТО Украина ҳудудини ўзлаштиришга уринаётгани ва чегараларда ҳарбий салоҳиятини ошираётганини» таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Москва альянснинг Шарққа томон кенгаймаслиги борасида юридик кафолат олишдан манфаатдор.
«Етакчилар ўз вакилларига мазкур нозик масалалар бўйича маслаҳатлашувларга киришишлари бўйича топшириқ беришга келишиб олди», — дейилади Кремль хабарида.
Россия президенти маслаҳатчиси Дмитрий Ушаковнинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари ўзаро дипломатик миссиялар фаолиятини ҳам муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Владимир Путин ва Жо Байден икки соат давомида видеомулоқот ўтказди.
Мавзуга оид
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
20:50 / 08.10.2024
Путин МДҲ саммитида: Россия учун Ҳамдўстлик мамлакатлари энг яқин дўст ва стратегик ҳамкор
10:20 / 07.10.2024