“Қанчалик тўғри ташхис қўйсангиз, даволаниш учун шунчалик кам пул сарфлайсиз” — бизнесда тўғри харажат қилиш ҳақида
Kun.uz'нинг бизнесменлар учун мўлжалланган “Трансформация” лойиҳаси илк меҳмони Алишер Исаев бизнесда А нуқтадан Б нуқтага ҳаракат қилаётганда ортиқча ва самарасиз харажатларнинг олдини олиш ҳақида тўхталди.
“Мазам йўқ деяпсиз, лекин бунинг сабабини кўрсата олмаяпсиз. Қон босимингиз қанча десам, билмайман, ўлчамадим, деяпсиз. Иситмангиз бор ёки йўқлигини сўрасам ҳам билмайман деяпсиз. Бу ҳолатни корхоналар мисолида тушунтирадиган бўлсак, уларнинг энг катта муаммоси ҳам ташхис қўйишга пул сарфлашни истамаганида деб ҳисоблайман.
Яна тиббиётга оид мисол келтираман. Ривожланган чет давлатларда жиддийроқ касал бўлсангиз, 90 фоиз пулингиз тўғри ташхис қўйишга, 10 фоиз пулингиз эса даволанишга кетади. Бизда эса тескариси. Ташхис қўйиш учун 10 фоиз ҳам пулингизни сарфламайсиз ва нотўғри қўйилган диагноз оқибатларини бартараф этиш учун 90 фоиз маблағингиз кетади. Кўп тадбиркорлар ҳам шу балансни тушунишмайди. Ташхис қўйишга қанча кўп пул ишлатсангиз, даволаниш учун шунча кам пул сарфлайсиз.
Бизнесда А нуқтада қаерда турганини билмайман дегани, ўзининг диагнозини билмасликни англатади. Бу эса ҳар хил харажатларга пул сарфини ошириб юборади. Рекламага кўп пул сарфлайсиз, лекин фойдаси бўлмайди, янги ходим оласиз, буям кутган натижангизни бермайди, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайсиз, буям таъсир қилмаяпти. Нима учун шунақа? Сиз ўз диагнозингизни билмасдан, турли хил дорилар ичиб ташлаяпсиз.
Шу сабаб, бизнесдаги А нуқтада тўғри ташхис қўйиш учун пулни, меҳрни ва вақтни аямаслик керак; тизимли равишда бу нарсани йўлга қўйиш керак. Шу сабаб ҳозир рақамда А нуқтада қаерда эканингизни билсангиз, Б нуқта ҳақида режа қилишингиз осонроқ бўлади”, – дейди тадбиркор.
Мавзуга оид
20:30 / 23.07.2022
Ходимларига автомобил совға қиладиган тадбиркор
20:00 / 14.07.2022
Президент эътирофи, университет ва IT водий: Ўзбекистонда IT келажаги қандай бўлади?
20:10 / 21.05.2022
“Келажакда ўрнингизни биров эгалламаслиги учун ҳозир ҳаракат қилинг” — BTS компанияси асосчиси Беҳзод Жалолов
13:27 / 07.01.2022