Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Йўл-патрул хизмати ходими йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жаримага тортилди
Lacetti русумли, давлат рақами 01 572 VSC бўлган махсус транспорт воситасининг ҳайдовчисига йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун қонуний чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда Lacetti русумли, давлат рақами 01 572 VSC бўлган автомобил ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат Фарғонада юз берган ва машина тўхташ мумкин бўлмаган жойга қўйилган.
“Маълумки, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно) эканлиги айтиб ўтилган.
Буни қарангки, ўзлари Фарғона вилоятига йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинишини назорат қилишга келган меҳмонлар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиб туришибди”, дейилади видео остидаги постда.
ИИВ ЙҲХББ мазкур масала юзасидан баёнот бериб, ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилгани ва автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
08:24 / 20.05.2026