Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Damas ва Cobalt русумли автомобиллар тўқнашуви бўйича маълумот берди.
«2021 йил 14 декабрь куни соат 20:00ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган «Ёғду» қаҳвахонаси рўпарасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Х. Damas русумли автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Зарб оқибатида Damas автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Х. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган», дейилади хабарда.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026