Ўзбекистон | 18:24 / 15.12.2021
26665
1 дақиқада ўқилади

Хонлар учун сақланган қовунлар. “Манзил” – Андархон

Фарғонанинг Андархон қишлоғидаги кўплаб уйларда қовунхоналар бор. Қишлоқ аҳли қовунларни ҳатто май ойигача сақлаб келади, бунда Қўқон шамолининг ҳам ўрни бор. Томоша қилинг, “Манзил” лойиҳаси бу гал Андархон қовунларини сизга илинди.

Бешариқ туманида жойлашган Андархон қишлоғида яшовчи аҳоли қадимдан қовун сақлаш сирларини ўзлаштириб келган. Қишлоққа келган одамни ҳайратлантирадиган ҳолат, ҳар икки уйдан бирида ажойиб тарзда қовунлар сақланишидир.

Сақлаш жойларида бўрикалла, қирқма, умрбоқий, кампиртўн ва бир неча навдаги қовунлар сақланади. Қишлоқ аҳли асосан Жиззах ва Сирдарё вилоятларида деҳқончилик қилади.

Шириндан шакар қовунларни сақлашда қишлоқ ҳудудининг географик жойлашуви ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки ҳудудда кун ора шамол эсади. Биз қишлоқдалигимизда ҳам изғирин шамол эсарди. Айни шу шамол ва ўзига хос сақлаш жойлари қовунларни ҳатто май ойигача сақлаш учун қулай шароит бўлиб хизмат қилади.

“Манзил”ларни кузатиб боринг, позитив видеоларни яқинларингизга ҳам улашасиз, деган умиддамиз.

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид