Бугун, 15 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловнинг «Энг намунали туман ва шаҳар» номинациясида 1-ўрин Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Фарғона вилоятининг Бувайда туманларига топширилди.
Иккинчи ўринга Хоразм вилоятининг Янгибозор, учинчи ўринга Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани лойиқ кўрилди.
Тадбир давомида «Энг намунали вазирлик ва идора» номинацияси бўйича ҳам ғолиблар эълон қилинди. Бу борада биринчи ўринга Мудофаа вазирлигининг иш фаолияти юқори баҳоланган. Ушбу номинация бўйича иккинчи ўринни Ички ишлар вазирлиги, учинчи ўринни «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олди.

Танлов ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совға ва пул мукофоти билан тақдирланди:
1-ўрин – Damas автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами;
2-ўрин – 40 миллион сўм пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами;
3-ўрин – 25 миллион сўм пул мукофоти ва 8 миллион сўмлик китоблар тўплами;
4- ва 5-ўринлар – 10 миллион сўмлик пул мукофоти.

Эътиборли жиҳати, танловнинг «Энг намунали туман ва шаҳар» танловида иккинчи ўринга муносиб кўрилган Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбоновнинг фермерларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани аудиоси тарқалганди


















