Фото: Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева Сеул аэропортида кутиб олинди
Ўзбекистон президентининг Корея Республикасига уч кунлик давлат ташрифи бошланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига етиб борди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Ҳонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.
Ташриф 18 декабрга қадар давом этади. Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Мавзуга оид
17:50 / 29.11.2024
Бухорода ҳокимлар, ўринбосарлар ва сектор раҳбарлари 6 ойлик фавқулодда иш тартибига ўтказилди
19:02 / 28.11.2024
«Шок» усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:58 / 28.11.2024
Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон, узум кўчати тарқатилади
17:31 / 28.11.2024