Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги 50 минг сўмлик дизайнида хатолик аниқланди. МБ хато тузатилишини маълум қилди
Янги қоғоз пулда акс этган ёдгорлик мажмуаси аслида Ҳаким Термизий мақбараси сурати бўлиб, банкнотдаги матнда Абу Исо Термизий мақбараси деб ёзилган.
Марказий банк янги 50 минг сўмлик банкнота дизайнида чалкашликка йўл қўйилгани тўғрисида Azon.uz томонидан аниқланган хабар юзасидан муносабат билдирди.
«Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилди.
Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради», дейилади Марказий банкнинг Kun.uz’га берган изоҳида.
Аввалроқ Марказий банк янги дизайндаги 50 000 ва 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши ҳамда уларнинг кўриниши тўғрисида ахборот берган эди. Янги кўринишдаги банкнотлар 22 декабрдан муомалага чиқарилади.
Мавзуга оид
11:46 / 22.05.2026
500 минг сўмлик янги банкнот ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
10:32 / 16.05.2026
Банкоматда муаммога учраган мижоз сарсон бўлмаслиги керак — Марказий банк
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
11:34 / 30.04.2026