У ўзининг укаси Байта ва жияни Тамандуа ҳақида гапиряпти. Рита билан қўшиб ҳисоблаганда улар Пирипкура қабиласининг сўнгги уч нафар аъзосидир. Экспертларнинг айтишича, бу қабила ўрмонлар кесиб юборилиши ва чорвачилик туфайли йўқолиб кетиши мумкин.

 Байта (чап тарафда) ва Тамандуа кунларни Амазон ўрмонлари бўйлаб кезиб, изоляцияда ўтказади

Рита доимий равишда атроф олам билан алоқада бўлади. Байта ва Тамандуа эса кунларни Амазонка бўйлаб кезиб, изоляцияда ўтказади. Бироқ ҳатто бу ерда ҳам улар хавф остида, дея ҳисоблайди Рита.

Ғалаба қозониб бўлмайдиган жанг

Пирипкура қабиласи манзили Бразилия қишлоқ хўжалиги марказларидан бирида, Мату-Гросу штатида жойлашган. Қабила яшайдиган жой қонун билан ҳимояланган бўлишига қарамай, “қора ёғоч ишлаб чиқарувчилар” ва фермерлар уларнинг ҳудудини эгаллаб олмоқда.

Пирипкура қабиласи мана бир неча ўн йилдирки, ўз ерида яшаш ҳуқуқи учун кураш олиб бормоқда. Бироқ сўнгги вақтларда уларнинг манзили тез суръатларда йўқ қилинмоқда: нодавлат ташкилотлардан бири ноябрь ойи ҳисоботида дарахтларни ноқонуний кесиш бўйича суратли далиллар билан 2020 йилнинг августидан 2021 йилнинг июлига қадар бу ҳудудда 24 квадрат километр ўрмон кесиб ташланганини таъкидлади.

Бу майдон уч мингта футбол майдонига тенг. Аборигенларнинг бошқа қабилалари ҳам конлар, ранчолардан фойдаланиш ва Амазония ўрмонлари кесиб юборилишига қарши курашмоқда. Бироқ бугунги кунда Пирипкура қабиласи айниқса оғир ҳолатда.

Рита Пирипкура ўз қариндошларини йўқотишдан қўрқмоқда Фото: SURVIVAL INTERN

“Улар бир неча кун ичида ҳалок бўлиши мумкин”, — дейди аборигенлар ҳуқуқлари учун курашадиган Survival International Лондон нодавлат ташкилот ходими Сара Шенкер. “Байта ва Тамандуага тобора яқин келишмоқда”, — дея қўшимча қилди у. Ташқи кучлар резервациянинг тезда эгаллаб олиши борасида исботлар бор, дейди Мату-Гросу штатида ишлайдиган Бразилия давлат қабилаларга ёрдам бериш агентлиги собиқ координатори Леонардо Ленин.

Нодавлат ташкилотлар резервацияда ўрмонлар йўқ қилинишига исбот келтиришмоқда