Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлиги балансидаги Cobalt ва Nexia-3 русумли хизмат автомобилларида содир этилган 31та қоидабузарлик учун тайинланган жами 13,5 млнлик жарималар тўланмаяпти. Улар орасида 2018 йилда қўлланилган жарималар ҳам бор.
Бундан ташқари, 9та қоидабузарлик учун 6 млн 425 минг сўм жаримага тортилган Trailblazer гарчи ҳокимлик балансида бўлмаса-да, ундан туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов хизмат автомобили сифатида фойдаланаётгани айтилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Жарималарнинг аксарияти тезликни оширганлик учун тайинланган. Kun.uz суриштирувида тўпланган маълумотлар шундан дарак бермоқда.
“234”лар коллекцияси
Эътиборли жиҳати, биз бугун ҳикоя қиладиган автомашиналарнинг давлат рақам белгиларидаги рақамлар комбинацияси бир хил – “234”.
Cobalt
Ҳокимлик хизмат машиналари орасида қоидабузарлик содир этилиши бўйича давлат рақами 50 234 NAA бўлган (ҳозирда 50 066 DAV) оқ рангли Cobalt автомобили етакчилик қилмоқда.

Бу хизмат автомобилида сўнгги 3 йил давомида 17 марта қоидабузарлик содир этилган. Қоидабузарликларнинг барчаси тезликни оширганлик билан боғлиқ. Қоидабузарликлар учун жами 8 млн 295 минг сўм миқдорида жарималар тайинланган ва улар тўланмаган.





МЖтК 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солинган кундан эътиборан




















