Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Улар ўзига чет элларда уйлар қуришди, Ўзбекистонда қурмади-ку” — Президент нефть-газ ва тоғ-кон соҳасининг олдинги раҳбарлари ҳақида гапирди
"Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этган Шавкат Мирзиёев завод қурилишида ҳам, келгусида унинг фаолиятида ҳам маҳаллий мутахассислар ишлашига эътибор қаратди.
“Бу заводлар раҳбарларига эътибор беринг, ёш, ўзимизнинг қоракўз йигитлар. Мана шундай битта тўғри қадам иқтисодиётни барқарор қилади. Мени жуда хурсанд қилаётгани 3-4 миллиард АҚШ долларига тенг мажмуани ёш-ёш, 40 га кирмаган қоракўзларимиз ишга туширяпти, бошқаряпти.
"Uzbekistan GTL” бош директори Фахриддин Абдурасулов, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” директори Шуҳрат Аслановларни мен чет элларда ўқитиб келдим. Нафақат раҳбарларнинг, балки оддий ишчиларнинг ҳам шу ватанга хизмат қиламан деб, кўзлари ёниб турибди.
25 йил бизда қанақа вазият бўлди? Кимларни бу соҳага раҳбар қилдик, у раҳбарлар нималар қилишди? Ҳаммаси ўзига чет элларда уйлар қуришди, Ўзбекистонда қурмади-ку! Боласини Ўзбекистонда ўқитмади-ку! Ўзимизнинг қоракўзлар шу юрт келажагини ўз келажаги деб билишади”, – дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
18:04 / 25.03.2025