Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 та туман ҳокимини жаримага тортди, яна 3 нафар ҳокимни эса мукофотлади
Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Миробод, Бектемир ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари маошининг 30 фоизи миқдорида мукофотланган бўлса, Шайхонтоҳур, Учтепа ҳамда Сергели тумани ҳокимларига ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланган.
Қарорда қайд этилишича, Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган Тошкент шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг натижаларига мувофиқ Миробод тумани (Шуҳрат Пўлатов), Бектемир тумани (Тапил Маҳамадзиёев) ва Янгиҳаёт тумани (Ҳаёт Иноғомов) ҳокимларининг фаолияти “яхши” баҳоланган. Шу муносабат билан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан ушбу учта туманнинг ҳокимлари, шу билан бирга, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устамалар белгиланган.
Рейтинг натижасига кўра фаолияти “қониқарсиз” дея баҳоланган Шайхонтоҳур тумани (Абдуқаҳҳор Тўхтаев), Учтепа тумани (Фарҳод Абдуллаев) ва Сергели тумани (Элбек Шукуров) ҳокимлари эса Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига мувофиқ ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорига жаримага тортилган. Қарорда ушбу ҳокимларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан ҳам худди шундай жазо қўлланиши белгиланган.
Аввалроқ Қўйлиқ бозорининг кўчирилиши билан боғлиқ шов-шув ортидан вазиятга мунобат билдиришга мажбур бўлган Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзиёев Қўйлиқ деҳқон бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчирилиши, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига тегишли экани айтилаётган янги бозор жойлашган ҳудуд аллақачон Бектемир тумани ҳудудига ўтгани, дўконлари бузилаётган, кадастри бор тадбиркорларга давлат томонидан 100 фоиз компенсация тўлаб берилишини айтганди.
Ортиқхўжаевнинг собиқ ўринбосари, бугунги кунда Сергели туманига ҳокимлик қилаётган Элбек Шукуров эса декабрь бошида ўзига 35 млн сўм устама тўлаш ҳақидаги қарор чиқаргани ортидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, ҳолатга муносабат билдирган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу устама тўловлари ҳокимга йил бошидан бери тўланмай келгани учун йил якунида бирйўла ўтказиб берилганини билдирганди.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026