Ўзбекистон | 09:05 / 27.12.2021
4567
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Тахтақорача довонидан ўтган йўл автомобиллар ҳаракати учун очилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

2021 йил 26 декабр куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Тахтақорача довони қисмида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани боис, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Қайд этилишича, тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан олиб борилган зарурий тадбирлар натижасида 27 декабр куни эрталаб Тахтақорача довони орқали транспорт воситалари ҳаракатланиши учун рухсат берилган.

«Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид