Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 120 минг нафар тожикистонликдан мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади
Аввалроқ Владимир Путин ва Имомали Раҳмон тожикистонлик мигрантларнинг Россияда яшашга мослашувини муҳокама қилганди.
Россия ИИВ 120 минг нафар Тожикистон фуқаросининг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилди.
«Ҳозирда Россия томонидан «амнистия» қилинган фуқаролар рўйхатини тақдим этиш устида иш олиб борилмоқда», - деб хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
Тожикистон фуқаролари миграцион амнистияга тушгани ҳақида Россия ИИВнинг Тожикистондаги вакили Алексей Егоров маълум қилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувида тожикистонлик мигрантларнинг Россияда яшашга мослашуви муҳокама қилингани айтилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026