Унда сўзга чиққан банк Бошқаруви раиси Алишер Муратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисидаги Фармони банк тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва оммабоплигини таъминлашда дастуриламал бўлаётганини таъкидлади. Мазкур Фармонга асосан, “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланган.

Анжуманда мамлакатимиз банк тизими Стратегия асосида фаол ислоҳотларни бошдан кечираётгани қайд этилди. Стратегиянинг асосий мақсади “инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш, аҳолини ва мижозларни рози қилишдир.
Ушбу мақсадни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам ўзи учун энг устувор вазифа сифатида белгилаб олган. Шу асосда банк тизимида масофавий банк хизматларини ривожлантириш, янги инновацион хизматларни йўлга қўйиш, мобил дастурларни такомиллаштириш орқали аҳолига кенг қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавийлик, тезкорлик ва юқори сифат бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг асосини ташкил этади.

Ҳозирда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг трансформацияси доирасида “Осиё тараққиёт банки” ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Трансформациянинг яна бир муҳим йўналиши - банк хизматларининг сифатини ошириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари марказлари ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари (24/7) ташкил этилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда. Хусусан:

















