Жамият | 17:03 / 30.12.2021
6509
3 дақиқада ўқилади

Технологиялар мижозлар қулайлиги учун. Durable Beton мижозлари учун буюртмани онлайн кузатиш имконияти

Фото: Durable Beton

Эндиликда Durable Beton компанияси мижозлари ўз буюртмасини реал вақт тартибида онлайн кузатишлари мумкин.

Буюртмачи бетон аралашмасини, айниқса, йирик миқдорда буюртма қилганда бир масала устида бош қотиради: буюртмам нима бўлди? Йўлга чиқдими, чиққан бўлса қаерда? Бу саволлар етказиб бериш жараёни шаффоф эмаслиги боис пайдо бўлади. Durable Beton компаниясидаги буюртмани онлайн мониторинг қилиш хизмати айни шу муаммога барҳам беради.

Компаниянинг автоматлашган ERP тизимини халқаро даражага етказиш мақсадида энг кучли маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар 11 ой мобайнида фаолият олиб боришган.

Фото: Durable Beton

Ҳар бир мижоз ўз буюртмасини кузатиб тура олиши учун уларга шахсий хонасининг логин-пароли тақдим этилади. Буюртмачи у орқали буюртмасининг жорий ҳолати ва GPS технологияси ёрдамида бетон аралашма ортилган техниканинг қаерда эканини била олади. Шунингдек, машинанинг давлат рақами, ҳажми ва етказиб берилаётган бетон аралашма маркаси, ҳайдовчи исм-шарифи ва етказиб бериш вақти ҳақида маълумотларга эга бўлади. Эндиликда бу жараён янада шаффофлашди.

Durable Beton, ўтиб бораётган йилда ISO 9001:2015 сифат менежменти, ISO 14001:2015 экологик менежмент тизими, ISO 45001:2018 профессионал хавфсизлик ва саломатлик муҳофазаси тизими аудитидан муваффақиятли ўтди.

Ушбу тадбирлар – маҳсулотнинг сифатини тобора яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнини атроф-муҳит ва меҳнат муҳофазаси, шунингдек, саноат ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан таъминлашни вазифа сифатида илгари суради.

Фото: Durable Beton

Durable Beton компанияси тажрибаси

Durable Beton 2019 йил баҳор мавсумидан 900 дан ортиқ қурилиш лойиҳаларига бетон етказиб беришни бошлади. Капитал қурилиш соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий компаниялар B7.5 – B60 таснифидаги бетонни танлашди. Улар орасида:

"NRG U Tower", "NRG BI GROUP", “Ozguven”, “Koç Construction” (Piramit Tower), "SCG" (Tashkent City Lot 6), "Texno Park", “Gold Step Invest”, “Golden House”, “Modern Stroy”, “TSH-HK-Investment”, "Mega City Stroy", “Grand Road Tashkent”, “Discover Invest”, “MIMAR Group” ва бошқалар бор.

2022 йилда Durable Stone ва Durable ТБМ ўз мижозларига янада кўпроқ турдаги бетон брусчаткалар ва темир-бетон маҳсулотларини тақдим этишни мақсад қилган.

Телефон: +998 95 485-55-55

E-mail: durablebeton2021@gmail.com

Instagram: instagram.com/durablebeton

Facebook: facebook.com/durablebetonuz

YouTube: youtube.com/channel/UCFBHEquKIyp9WJAbXFsmBDA

Реклама ҳуқуқи асосид

Мавзуга оид