Тадбир доирасида заводга экскурсия уюштирилиб, янги маҳсулотлар тақдимоти ўзгача тарзда ўтказилди. Тақдимотда қатнашган меҳмонлар викторинада иштирок этиб, ўз билим ва тажрибаларини синаб кўришди. Улар орасида энг зийрак ва ҳозиржавоб меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Durable Stone мутахассислари томонидан иштирокчиларга вибропрессланган тош қопламалар (брусчатка) тайёрлаш жараёни ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ҳақида маълумотлар беришди. Мазкур бренд остида 24 турдан ортиқ 6 хил рангдаги тош қопламалар (брусчатка) ишлаб чиқарилади.

Durable Stone ўзига хос холис хизматни тақдим этади:

-        Мутахассислар томонидан таъмирланадиган майдонни бепул ўлчаш ва нархларни ҳисоблаб бериш;

-        Лойиҳанинг 3D кўринишдаги визуал кўринишини яратиш (бепул);

-        Катта майдонни қисқа вақт ичида тош қопламалар билан безатиш;

-        Маҳсулотларга 10 йиллик кафолат.

Durable ЖБИ заводи қурилиш соҳасининг барча кўринишлари учун темир-бетон маҳсулотларини тақдим этади: 

  • Турар жой бинолари;
  • Саноат бинолари ва иншоотлари;
  • Шаҳар инфратузилмаси;
  • Йўл қурилиши.

Компания мутахассислари томонидан меҳмонларга Durable ЖБИ маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.