Ҳар йили бўлиб ўтадиган UzBuild 2022 халқаро қурилиш кўргазмаси 1-4 март кунлари қурилиш соҳасидаги етакчи компанияларни бирлаштирди.  

Durable Beton қурилиш индустриясидаги муҳандислар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун “Durable Stone”, “Durable ЖБИ” ва “Durable Beton” брендлари остида янги маҳсулотларни тақдим этди.

4 кун давомида Durable Beton намойишига 100 дан ортиқ нуфузли компания ва ташкилотлар вакиллари ташриф буюриб, кўргазмадаги энг ёрқин павильонлардан бири сифатида эътироф этишди.

Durable Beton қандай ечимларни тақдим этди?

1.      Халқаро стандартлар асосида тайёрланган исталган ҳажмдаги бетон маҳсулотларини ўз муддатида етказиш

Завод қурилишида пойдевор ва бетон қоплашдан тортиб, кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотларни қуришда ҳам ишлатиладиган В7.5 - В60 русумидаги тайёр бетон етказиб беради.

Кўргазмада компания буюртмаларни аниқ вақт режимида кузатиш режимини намойиш этди. Бу хизмат ўз буюртмасининг қандай ҳолатда ва қачон етиб келишидан хавотир олаётган мижозлар учун хотиржамлик беради.

Заводга бормасдан туриб буюртма бериш ва маҳсулотнинг етиб келишини онлайн кузатиш жараёнида бутунлай шаффофлик яратилган.

2.      Саноат ва шаҳар инфратузилмаси учун темир-бетон маҳсулотлари  

Заводда турар жой бинолари, саноат иншоотлари ва шаҳар инфратузилмаси қурилишида зарур бўлган 100 дан ортиқ темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Кўргазма павильонида “Йиғма бетон буюмлар” ва “Шаҳар инфратузилмаси учун темир-бетон буюмлар” макетлари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Янгиликнинг ўзига хослиги шундаки, завод буюртмачининг лойиҳаси асосида керакли ҳажмдаги йиғма бетон маҳсулотларни ҳам етказиб беради.