28 феврал – 3 март кунлари Тошкентда UzBuild 2023 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Durable Beton компанияси кўргазмада ўз павильонини яратди.

28 феврал куни Ўзэкспомарказда UzBuild 2023 халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Қурилиш ва ободонлаштириш соҳасида етакчи кўргазмада Durable Beton маҳсулотлари намойиш этилган павильон энг гавжум майдонлардан бири бўлди. Durable Beton компанияси ҳар йили ўтказиладиган бу кўргазмада “Durable Stone”, “Durable ЖБИ” ва “Durable Beton” брендлари остида янги маҳсулотларни намойиш этади.

“Durable Beton” бренди билан қурилишингиз янада мустаҳкам бўлади

Бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини таъминловчи ишончли қурилиш материаллари ҳисобланади. Халқаро стандартлар асосида тайёрланадиган бетон маҳсулотларини сизга айнан “Durable Beton” тақдим этади. Катта ассортиментдаги бетон турлари йирик заводлар, кўп қаватли уйлар, турли иншоотлар қурилишида пойдевордан тортиб бетон қопламалар исталган ҳажмда етказиб берилади. Уйдан туриб бетон маҳсулотларига буюртма берганда келаётган буюртманинг қай ҳолатда ва қаерда келаётганини онлайн кузатиш имконияти бор. Агар сиз 100 м³ ҳажмда бетон маҳсулотлари харид қилсангиз компания техникалардан бепул фойдаланиш имкониятини ҳам тақдим этади. Булар – бетон қоришмалар тайёрлаш ускуналари, кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари учун 56 метргача баландликдаги бетон ишларини бажарувчи насос машиналари бўлиши мумкин.

50 тоннагача юк кўтарувчи брусчаткалар

 

Маҳсулотлар орасида 40дан ортиқ турли ҳажм, шакл ва ўлчамда, 4 смдан 10 смгача қалинликдаги брусчаткалар мавжуд. Ҳовли уйлар учун алоҳида, катта юк автомобиллари ўтадиган майдонлар учун алоҳида тайёрланадиган брусчаткаларнинг йирик каталоги “Durable Stone”да ўзига хос дизайн билан бирга тақдим этилади. 10 см қалинликдаги брусчаткалар 50 тоннагача юк кўтаришга мўлжалланган. Аномал совуқ ҳароратда ҳам сирпанчиқ бўлмайди. Улар ерга нафас олиш имкониятини беради, яъни ҳаво ўтказувчанлик эффектига эга. F200 талабига жавоб беради 

Мустаҳкамловчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш

“Durable Beton” бу кўргазмада бетон маҳсулотларини мустаҳкамловчи кимёвий қўшимча воситаларининг тақдимотини ўтказди.