Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро Молия Корпорацияси томонидан “Ипак Йўли” банки “Марказий Осиёнинг энг яхши эмитент банки” деб топилди
Фото: Ипак Йўли банки
“Ипак Йўли” банки савдони молиялаштириш дастури доирасида 2021 йил натижаларига мувофиқ Халқаро Молия Корпорацияси томонидан “Марказий Осиёнинг энг яхши эмитент банки” деб топилди. Мукофот 2021 йил 22 декабрь куни “Ипак Йўли” банкининг Бош офиси биносида Халқаро молия корпорацияси томонидан топширилди.
Халқаро молия корпорациясининг ушбу мукофотини олиш “Ипак Йўли” банкининг нафақат Ўзбекистон бозорида, балки Марказий Осиё минтақасидаги банклар орасида савдони молиялаштириш бўйича сифатли ва тезкор хизмат кўрсатувчи етакчи банклардан бири сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлайди. Шунингдек, Банк “Ипак Йўли” Халқаро молия корпорацияси билан 2020 йил савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганидан буён, бундай юксак натижаларга нисбатан қисқа вақт ичида эришди.
Халқаро молия корпорацияси Жаҳон банкининг таркибий тузилмаси бўлиб, дунёнинг ривожланаётган мамлакатларида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, қашшоқликни камайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва халқаро молиялаштириш имкониятларини таъминлаш мақсадида 1956 йилда ташкил этилган.
“Ипак Йўли” банки бундан буён ҳам савдони молиялаштириш соҳасида, ўз инновацион ечимлари ва ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашувни таклиф этган ҳолда, самарали фаолиятини давом эттиради ва ўз мижозларини хизматларининг сифати, эркинлиги ва тезкорлиги билан хурсанд қилиб қолади!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 24.05.2023
“Ипак Йўли” Банки ХSRIK билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни исломий молия билан таъминлайди
19:00 / 22.05.2023
“Ипак Йўли” банки европалик ҳамкорлар билан хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
08:44 / 20.12.2022
ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг молиялаштиришга оид шартномани имзолади
18:55 / 15.09.2022