Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда янги COVID-рекорд: бир суткада 189 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди
Чоршанба куни 183 минг 37та ҳолат қайд этилганди.
Буюк Британияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди: охирги 24 соат ичида 189 минг 213 кишида касаллик аниқланди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Охирги суткада шифохонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари сони ҳам ўсганлиги айтилмоқда.
Чоршанба куни 183 минг 37та ҳолат қайд этилганди.
Экспертларнинг огоҳлантиришича, кунлик кўрсаткичлар касалликни қайта юқтириш ҳолатларини ўз ичига олмаган. Бундан ташқари, инфекция юқтирганларнинг ҳаммасида ҳам симптомлар мавжуд эмас ва улар тест топширмаяпти. Бу эса ҳақиқий касалланганлар сони янада кўпроқлигини билдиради.
22 декабрда Британияда илк бор кунлик касалланиш ҳолати 100 мингдан ошганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026